АГРОТАВСИЯ

ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛДА ЛАВЛАГИ ЭКИШ
Ош лавлаги уруғлари тўқсонбости усулида:
жанубий вилоятларда 1-30 декабрда,
марказий вилоятларда 15-ноябр – 15-декабр,
шимолий вилоятларда 1-ноябр – 1-декабр кунларида,
маҳаллий "Диёр" ва "Ягона" ҳамда хорижнинг "Бордо 237", "Бикорес", "Боро Ф1", "Детройт" ва "Пабло Ф1" дурагайларини экиш тавсия этилади. Ош лавлаги тўқсонбости усулида экилганда уруғ сарфи 16-18 кгни ташкил қилиб, эгатлари 60-70 см, 2-3 қаторли, ўсимлик оралари 8-10 см ва уруғлар 2-3 см чуқурликка экилади.
Ош лавлаги уруғи экилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар баҳорда бошланади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе