Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агротавсия

Агротавсия
Тўқсонбости усулида сабзавот етиштиришнинг қандай афзалликлари бор? Аввало, сабзавотлар қиш олдидан экилганида, уруғлар паст ҳароратдаги намликда кўпчийди, яровизация даврини табиий шароитда қишлаб ўтайди, фақатгина бақувват уруғлар эрта баҳорда паст ҳароратда майсалайди. ⏺ Яна бир жиҳати борки, баҳорда об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ҳар доим ҳам экиш ва уруғларнинг униши учун қулай шароит етилавермайди. Қиш олдидан экилган экинлар эса, об-ҳавога қараб қулай униб чиқиш даврини таъбир жоиз бўлса ўзи аниқлайди. Ҳатто, ернинг лой, совуқ бўлиб қулай муддатнинг чўзилиши ёки қурғоқчил келиб тупроқ намини қочиши ҳам бу экинларга таъсир кўрсатмайди. Ушбу усулда экилиб, мулчаланган сабзавот экинларининг уруғи қишки ёғинлар таъсирида аста-секин бўртиб, эрта кўкламда, ҳаво ҳароратининг паст бўлишига қарамай тез унади. Натижада майсалар баҳорги қисқа муддатли совуқларга бардошли бўлиши билан бирга баҳорги экилганига қараганда 10-15 кун эрта пишади ва серҳосил бўлади. Айниқса, баҳор серёғин келиб, ерлар ишлов беришга етилмай, экиш муддати чўзилиб кетган йилларида бу янада аҳамиятли ҳисобланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам баҳорда катта майдонларга экин экиш керак бўлган даврдаги энг қимматли вақтингиз тежалади. Мавзуга оид кейинги постларимизда тўқсонбости экинларни экишга доир тавсиялар билан танишишингиз мумкин. Агар бу сизга қизиқ бўлса, бизни кузатиб боринг! Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.