Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АГРОТАВСИЯ

АГРОТАВСИЯ
ПИЁЗНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛДА ЭКИШ Пиёз ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда: жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15-ноябр – 15-декабр, шимолий вилоятларда 1-ноябр – 1-декабр кунлари экишни тавсия қилинади. Экиш учун маҳаллий "Баҳорой", "Ҳамал", "Истиқбол", "Зафар", хорижнинг "Манас", "Дайтона", "Леоне" ва "Банко" навлари тавсия этилади. Ҳар бир гектарга пиёз уруғи 18 кг гача, ернинг нишабига қараб қатор ораларини 70-90 см дан олиб 3-4 қаторли усулда ёки қўлда сочиб экилади. Уруғлар ерга 1,5-2 см чуқурликка кўмилади. Пиёз уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар баҳорда бошланади. Пиёзнинг бўйи баҳорда 6-8 см га етганда, иккинчи марта боғлаб чиқариладиган товар ҳолига келганда ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор оралари 15-16 см чуқурликда ишлов берилади. Пиёз ўсимлиги патак илдизли сабзавот бўлиб, илдиз тизими асосан тупроқнинг устки қисмига яқин жойлашган. Шунинг учун у ернинг устки қисмида асосий озиқа элементларни кўп бўлишини талаб қилади. Пиёз ҳаво намлиги паст бўлган жойларда яхши ўсади, аммо тупроқнинг сернам бўлишини хоҳлайди. Пиёзнинг барг шапалоғини кичиклиги ва сувни тежаб-тергаб сарфлашига қарамасдан, унинг илдизи яхши ривожланмаганлигидан тупроқ намлигига талабчанлиги ниҳоятда кучли. Тўқсонбости усулида экилган пиёз баҳорда майсалари кўрингандан кейин суғорилади. Биринчи сув одатда баҳорги ёғин-сочин тўхтагандан кейин берилади. Кўклам серёғин келган йилларда бу муддат апрелнинг иккинчи ярмига, ёғингарчилик кам бўлган йилларда эса апрелнинг бошларига, айрим ҳолларда эса март ойининг охирига тўғри келади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.