Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

агротажриба

агротажриба
ИНТЕНСИВ ОЛМА БОҒИНИНГ АНъАНАВИЙ БОҒЛАРДАН ФАРҚИ НИМАДА? Интенсив боғларга сифатли, баланд бўйли кўчатлар экилиши натижасида ажратилган жойни симбағазда қисқа вақтда тўлдиради ва натижада дарахт умрининг биринчи йилларида жуда кўп микдорда куёш нурлари тутилади. Дарахт ажратилган жойни қанчалик тез тўлдирса, мева шохлар шунчалик тез ривожланади ва гектарига олинадиган ҳосил максималлашади. Дарахтларнинг зичлиги етарли даражада бўлиши керак. Биринчи йил охирида дарахтлар симбағазни тўлиқ ёки катта қисмини қоплашига эришиш зарур. Бунга эришишнинг ягона юли - 1,5-1,8 метрли кўчатларни экиб, уларни қисқартириб кесмасликдир. Шундай қилинса, иккинчи йилдаёқ ҳосил олиш мумкин. Дарахтлар иккинчи йилда ҳосил бера бошлаши натижасида ўсиш ҳамда ҳосил бериш ўртасида мувозанат пайдо булади ва томирларнинг ўсиши чегараланади. ⌛ Симбағазда дарахт шохлари қуёш нурлари осон тушадиган ҳолда шакллантирилади. Бу орқали кесиш, меваларни сийраклаштириш ва териш ишлари осонлашади. ■ Дарахт мевали шохлари қалин бўлмайди. ■ Томирлар зичлашиб ўсиши натижасида уларнинг тезлиги сустлашади. ■ Дарахт шох-шаббасининг деярли барча қисми ердан туриб бошқарилади. ■ Боғдаги ишлар кичик техникалар орқали самарали амалга оширилади ва кимёвий препаратлар самараси ортади. ■ Интенсив боғларнинг кўп харажат талаб қилувчи меваларни дўл ва қуёшдан зарарланишига қарши тўрлар билан ёпиш иқтисодий томондан катта фойда келтиради. Чунки тўр билан ёпилган боғларда мева кўриниши сифатли ва ҳосил мўл бўлади. Муҳаммаджон Исмоилов Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон илмий-тажриба стансияси илмий ходими. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.