Агросоҳада илм-фан ва инновациялар уйғунлиги — юқори ҳосилдорлик омили

Бугун қишлоқ хўжалигини замонавий асосда ривожлантириш, илмий ютуқларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш ва инновацион ечимларни кенгайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари ва ҳудудий илмий-тажриба стансияларидаги ишлар ўрганилмоқда. Жараёнда мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинмоқда.
Навбатдаги ўрганишлар доирасида ишчи гуруҳлар Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба стансияларидаги синов майдонларида бўлди. Олиб борилаётган тажрибалар натижалари билан танишилди.
Синов майдонларида ҳудуд иқлимига мос, шўрланиш ва стресс омилларига чидамли навлар яратиш, ер ресурсларидан унумли фойдаланиш, истиқболли навларни синовдан ўтказиш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур ёндашувлар илм-фан ва амалиёт уйғунлигини мустаҳкамлаш, аграр тармоқ самарадорлигини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм