Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агромаслаҳат

Агромаслаҳат
Иссиқхонада етиштириладиган помидорга қандай касалликлар зарар етказади? Қуйида иссиқхонада етиштириладиган помидорларга зиён етказадиган асосий касаллик ва уларга қўлланиладиган чоралар хусусида қисқача маълумот берамиз. Бу сиз учун фойдали бўлади, деган умиддамиз. Фузариоз сўлиши Белгилари: Помидор кўчатларининг илдиз қисми чирийди, барглари сариқ рангга киради ва сўла бошлайди. Сабаби: Замбуруғ касалликлари, юқори намлик. Қарши чоралар: Тупроқни замбуруғларга қарши препаратлар (масалан, Фундазол) билан ишлов бериш. Ерни зарарсизлантириш учун иссиқхонада тупроқни қуритиш. Касал кўчатларни олиб ташлаш. Кладоспориоз (баргнинг доғланиши) Белгилари: Баргларда сариқ-қўнғир доғлар пайдо бўлади, кейинчалик доғлар тўқ қора рангга айланади. Сабаби: Замбуруғлар юқори намликда кўпаяди. Қарши чоралар: ⏺Иссиқхонани шамоллатиш. ⏺ Баргларнинг чиришига йўл қўймаслик учун ортиқча сувни бартараф қилиш. ⏺Замбуруғларга қарши кимёвий препаратлардан фойдаланиш (масалан, Топаз). Фитофтора (помидорнинг қора чириши) ⏺Белгилари: Баргларда қора-қўнғир доғлар, мевада чириш белгилари пайдо бўлади. ⏺Сабаби: Тупроқдаги ва ҳаводаги юқори намлик, паст ҳарорат. Қарши чоралар: ⏺Иссиқхонада ҳарорат ва намликни назорат қилиш. ⏺Тупроқни зарарсизлантириш (замбуруғларга қарши препаратлар). ⏺Касал мева ва баргларни йўқотиш Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.