Агромаслаҳат

Уй токчасида бодринг етиштириш
Қиш қировли кунларда ҳам палакдан сархил бодринг узишни истайсизу аммо кўп қаватли уйда турасиз. Ҳовлида яшасаму иссиқхонам бўлганида қани эди, дея ўйлайсиз.
Бундан асло ғам чекманг. Бодринг, помидор, аччиқ ёки ширин қалампирни хонадонингиздаги дераза токчасида ҳам етиштирсангиз бўлади.
Мутахассислар бунинг учун иккита мезонга эътибор беришни таъкидлайди. Бунда сояга бардошли ва иссиқхона шароитида ўсадиган навларни танлаш лозим.
Шундай бўлсада ўсимликни яхши ривожланишини учун имкон қадар табиий ёруғлик тушишини таъминлаш керак. “Барселона”, “Бобрик”, “Форвард”, “Фауст” каби гибридлар дераза токчасида ўстириш учун қулай экан.
Тасаввур қилинг, декабр ойи. Ташқарида биринчи қор ёғяпти. Сиз эса деразангиз олдида туриб, эндигшина етилган сархил бодрингни қарсиллатиб тишлаганча ширин хаёл сураяпсиз.
Бу фантазияни ҳақиқатга айлантириш учун бугандан ҳаракатни бошлаш керак.