Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

"Агроинновация ва ёшлар" кўрик танловининг биринчи босқичи ғолиблари аниқланди

"Агроинновация ва ёшлар" кўрик танловининг биринчи босқичи ғолиблари аниқланди
Хабар бериб бораётганимиздек, бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан вазирлик тизимидаги олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот институтлари ёш тадқиқотчилари ва докторантлари ўртасида ўтказиладиган "Агроинновация ва ёшлар" кўрик танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда вазирлик тизимидаги илмий-тадқиқот институтиларидан 17 та жамоа иштирок этиб, 2 та шарт бўйича икки гуруҳга бўлинган ҳолда беллашдилар. Биринчи шартда ўзлари фаолият кўрсатаётган илмий муассаса ва ундаги илмий янгиликлар юзасидан маълумот тақдим қилишган бўлса, иккинчи шартда эса қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган стартап лойиҳалар тақдимотини ўтказишди. Таъкидлаш керакки, ҳар бир жамоанинг чиқиши ўзига хос ва қизиқарли бўлди. Иштирокчиларни баҳолаш очиғи, ҳакамлар ҳайъатига ҳам осон бўлгани йўқ. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолашда ҳар бир стартап лойиҳанинг илмий янгилиги, долзарблиги, иқтисодий самарадорлиги ва ҳаётийлигига эътибор қаратишди. Кўрик-танловнинг биринчи босқичи якунига кўра Миллий марказ тизимидаги Ўсимлклар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг “Генофонд” жамоаси 116 балл билан ўз гуруҳида ғолибликни қўлга киритган бўлса, иккинчи гуруҳдан “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти жамоаси 122 балл билан ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, бошқа жамоаларга ҳам турли номинациялар бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташаккурномаси эълон қилинди. ⌛ "Агроинновация ва ёшлар" кўрик танловининг иккинчи босқичи эртага, яъни 2024-йил 21-ноябр куни Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида бўлиб ўтади. Бизни кузатиб боринг! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.