Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агрофакт

Агрофакт
Соянинг “Тошкент” нави Ўсув даври 118-120 кун. Ўсимлик бўйи 145-155 см. Пастки дуккак жойланиши 12-18 см, шохлар сони 1-4 та, бир ўсимликдаги дуккак сони – 130-160 та, бир дуккакдаги дон сон 3-4 та. Дон сифати ва технологик кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: 1000 дона уруғ оғирлиги 172-176 г. Дон таркибида оқсил 43,0%, дон таркибида мой 22,5%. Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган. Ушбу навдан қулай шароитларда 30,2-32,4 с/га дон ва 250-300 с/га кўк масса ҳосили олиш мумкин. Уруғларни асосий экин сифатида май ойининг И декадасида гектарига 60 килограммдан 3-4 см чуқурликка, қатор оралиғи 60 см қилиб экилади. Ушбу нав Шоличилик илмий-тадқиқот институтида яратилган. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.