Агрофакт

Соянинг “Севинч” нави
Келиб чиқиши: 0128790 Одесса дурагай комбинациясидан якка танлаб олиш йўли билан яратилган.
Ўсув даври 115-120 кун. Ўсимлик бўйи 145-150 см. Пастки дуккак жойланиши 14-16 см, шохлар сони 2-4 та, бир ўсимликдаги дуккак сони – 104-112 та, бир дуккакдаги дон сони 2-4 та.
Дон сифати ва технологик кўрсаткичлари: 1000 дона уруғ оғирлиги 182-184 г. Дон таркибида оқсил 40,0%, дон таркибида мой 25,0%. Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган.
Навдан қулай шароитларда 32-34 с/га дон ва 250-300 с/га кўк масса ҳосили олиш мумкин.
Экиш муддати: асосий экин сифатида апрелнинг ИИИ декадаси май ойининг И декадаси.
Экиш меъёри: 60 кг/га, 4-5 см чуқурликка, қатор оралиғи 60 см қилиб экилади. Озиқланиш майдони 60х15.
Ушбу нав Шоличилик илмий-тадқиқот институтида яратилган.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz