Агрофакт

Соянинг маҳаллий “Нафис” нави тавсифи
Умумий тавсифи: нав ўртапишар, серҳосиллиги билан алоҳида ажралиб туради. Пояси тик ўсувчи, пастки дуккак жойланиши 14-16 см, бир ўсимликдаги дуккак сони – 120-130 та, дуккаклари ярим эгилган, йирик ясси, учи учлик, ўртача 2-4 тадан уруғлик. Уруғи сариқ яшил товланувчи тухумсимон, думалоқ дон. Ўртасида йирик қора ранг изи бор.
Етиштириш минтақалари: Тошкент вилояти ҳудудида экиш учун тавсия этилган.
Экиш меъёри: 60 кг/га, 4-5 см чуқурликка, қатор оралиғи 60 см қилиб экилади. Озиқланиш майдони 60х15.
Суғориш меъёрлари: март ойи охири апрел ойи бошларида экилганда уруғлар тупроқ намлигида ундириб олинади. Агар қурғоқчилик бўлса уруғлар экилгандан сўнг суғорилади. Ўсув даври давомида 2-3 марта суғорилади. Қумлоқ ва тошлоқ жойларда меъёри камайтирилиб 3-4 марта суғорилади.
Ҳосилдорлиги гектарига 35-38 сентнерни ташкил қилади.
Нав Шоличилик илмий-тадқиқот институтида яратилган.