Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агро_Тавсия

Агро_Тавсия
Ғўзани "қаритиш" қачон ва қандай бошланади? Этефонни қанча миқдорда қўллаш керак? Жорий йилда ғўза парвариши янгича ёндашувлар асосида ташкил этилмоқда. Ғўзанинг ривожланишини илмий асосда назорат қилиш, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мақсадида фермерларга аграр илм-фаннинг энг сўнгги тавсиялари тақдим этилмоқда. Шундай янгиликлардан бири — август ойида ғўзани "қаритиш" жараёнини бошлаш ҳисобланади. Бу босқичгача эса фермерлар олдига ғўзанинг бўйини 95 сантиметр ёки 12 та ҳосил шохи даражасида шакллантириш ҳамда ҳар бир тупда 8–10 та кўсак ҳосил қилиш вазифаси қўйилган. Мутахассислар таъкидлашича, агар ғўза белгиланган меъёрдан ортиқ ўсиб кеца, унинг вегетация даври чўзилиб, ҳосилнинг пишиши кечикади. Бу эса пахта терими муддати ва якуний ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан исботланган. Мавзу юзасидан Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, профессор Шуҳрат Абдуалимов билан суҳбатлашдик. Суҳбат давомида ғўзани "қаритиш" сигналини берувчи Этефон препаратини қўллашда фермерлар энг кўп йўл қўядиган хатолар, препаратнинг тўғри меъёри ҳамда уни қачон қўллаш кераклиги ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Юқоридаги видеода: Нега ғўзани "қаритиш" муҳим? Этефон қанча миқдорда қўлланади? каби саволларга жавоб топасиз. Агар видео сиз учун фойдали бўлган бўлса, лайк босишни ва уни фермер дўстларингиз билан улашишни унутманг! Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.