Агро_тавсия

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ ТАНАСИ НИМА УЧУН ЁРИЛАДИ?
⏩Бунга сабаб дарахт танаси ва шоҳларининг қуёшга қараган томони қишда ҳарорат тез пасайиши натижасида кучли зарарланади ва пўстлоғи ёрилади. Ёзги юқори ҳарорат ҳам тўқималарга кучли таъсир этиб, тана ва шоҳларни куйдириши мумкин. Пўстлоғи куйган дарахтлар замбуруғ ва бактерияли касалликларга берилувчан бўлиб қолади.
Нок дарахтининг пўстлоғи олманикига қараганда кам куяди. Бунинг сабаби нок дарахтининг пўстлоғи очроқ рангда бўлиб, олманики каби кўндалангига эмас, балки узунасига ёрилади. Гилос дарахтининг пўстлоғи юпқа бўлиб, қуёш нури таъсирида куйишга анча таъсирчан бўлади. Қишда ҳаво ҳарорати тез ва кучли пасайганда бу яққол намоён бўлади. Бунга асосан мисли препаратларни қўллаш тавсия қилинади.
Муҳаммаджон Исмоилов
Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба стансияси илмий ходими
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе