Агро_тавсия

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МАВЖУД ПАЙВАНДТАГЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
Қадрли кузатувчилар, август ойида пайванд қилиш тадбирлари амалга оширилади. Тажрибали боғбонлар ушбу жараённи сифатли ўтказиш учун йил давомида тайёргарлик кўриб боради. Аввало, сифатли кўчат етиштириш учун сифатли пайвандтаг зарур. Хўш, Ўзбекистонда қандай турдаги пайвандтаглар мавжуд, улар қандай усуллар билан тайёрланади? Бу ҳақда айрим маълумотларни маълумотларни тақдим қиламиз.
Бир неча кун аввал эътиборингизга данак мевали пайвандтаглар ҳақида маълумот тақдим этгандик, энди уруғ мевали пайвандтагларга тўхталамиз.
Уруғ мевали пайвандтаглар
ФОХ 11 – нок пайвандтаги бошқа уруғли пайвандтагларга нисбаттан 30-35% га пастроқ ўсувчи пайвандтагдир. Илдиз тизими тупроққа яхши бирикади. Турли тупроқларга мослашувчанлик даражаси юқори бўлганлиги сабабли, пҲ муҳити юқори бўлган тупроқларда яхши ривожланади. Пайванд қилинган навларнинг ҳосилдорлигини оширади.
ФОХ 9 – нок пайвандтаги эса пакана пайвандтаг бўлиб, пайванд қилинган навларнинг мева сифатини яхшилайди. Энг ҳосилдор пайвандтаглардан бири ҳисобланади. Деярли барча нок навларига тўғри келади. Ҳосилдорликга эрта кириши билан ажралиб туради.
Қуинке А – бу пайвандтаг беҳи учун. Оҳакли ва сизот сувлар яқин жойлашган тупроқларга ўртача чидамлиликка эга. Пайванд қилинган навлар эрта ҳосилга киради. Барча навларга ҳам тўғри келмайди (Хусусан Wиллиамс навига ).
Қуинке БА 29 – нок пайвандтаги яримпакана пайвандтаг бўлиб, пайванд қилинган дарахтларнинг ўртача бўйи 3 м ташкил этади. Пайванд қилинган навлар иккинчи йилдан бошлаб ҳосилга киради. Ушбу пайвандтаг оғир, сув ушлаб турувчи тупроқларга чидамли.
Бизни кузатиб боринг, саҳифаларимиз орқали ёнғоқ мевали ва узум пайвандтаглари ҳақида ҳам маълумот берамиз.
ДАВОМИ БОР...
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе