Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АГРО_ТАВСИЯ

АГРО_ТАВСИЯ
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МАВЖУД ПАЙВАНДТАГЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ? Қадрли кузатувчилар, август ойида пайванд қилиш тадбирлари амалга оширилади.Хўш, Ўзбекистонда қандай турдаги пайвандтаглар мавжуд, улар қандай усуллар билан тайёрланади? Бу ҳақда айрим маълумотларни тақдим қиламиз. Бир неча кун аввал эътиборингизга данак мевали пайвандтаглар ва уруғ мевали пайвандтаглар ҳақида маълумот тақдим этгандик, энди ёнғоқ мевали ҳамда узум пайвандтагларга тўхталамиз. Ёнғоқ мевали пайвандтаглар РХ-1 – ёнғоқ мевали пайвандтаглар бўлиб, фитофтора касалликларига чидамлилиги ва яхши яшаш қобилияти учун танлаган. Турли хилдаги иқлимларга мослашувчан. ВЛАЧ – ушбу пайвандтаг ҳам ёнғоқ мевали бўлиб, кучли ўсувчи пайвандтаг ҳисобланади. Микрокўпайтириш йўли билан ўстирилган ушбу пайвандтаг АҚШ да 1990-йилдан бошлаб ўстирилади. Узум пайвандтаглари КОБЕР ББ-5 – бу узумнинг пайвандтаги. Келиб чиқиши: АҚШ шўрхок ва оҳакли тупроқларда яхши ўсади. Филоксера касаллигига чидамли, тез ўсувчан новдалари 4-5 метрга етади. Шўрхок ва оҳакли тупроқларда яхши ўсади, филоксерия касаллигига чидамли, қурғоқчиликка чидамли, илдиз ривожланиши яхши. СО-4 – Ушбу пайвандтаг шўрхок ва оҳакли тупроқларда яхши ўсади. Филоксерия касаллигига ва қўрғоқчиликка чидамли, тез ўсувчан новдалари 4-5 метрга етади. ОППЕНГЕЙМ – ушбу пайвандтаг Германияда яратилган бўлиб, милдю ва филоксерия касалликларига чидамли пайвандтаг ҳисобланади. Ўсувчан новдалари 4-5 метрга етади. Совуққа чидамли, қишда кўмилмайди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.