Агро_тавсия

БОҒЛАРНИ МОНИЛИОЗ КАСАЛЛИГИДАН АСРАНГ
Монилиоз – бу замбуруғли касаллик бўлиб, охирги 4-5 йилда кенг тарқалди. Уруғли мевалилардан беҳи дарахти энг кўп зарарланади. Натижада гул ва мева тугунчалари кучли шикастланади ва қуриб қолади. Данакли мева дарахтларини ҳам зарарлайди.
Кураш чоралари. Эрта баҳорда куртак бўртиш арафасида дарахтларни 3-4 фоизли бордо суюқлиги (10 л сувга 300-400гр мис купороси ва шунча оҳак) билан жиққа ҳўллаб ювиш зарур. 5 градусли оҳак-олтингугурт қайнатмасини (ООҚ, ИСО) ёки 3 фоизли (10 л сувга 300 гр) темир купоросини қўлласа ҳам бўлади. Дарахтлар гулдан чиққач 1 фоизли бордо суюқлиги (10 л сувга 100 гр мис купороси ва шунча оҳак) билан 1-2 марта пуркалади. Препаратлардан “Топсин-М-10г”, “Вектра”, “Байлетон”, “Бампер-3г” ҳам яхши самара беради.
Беҳи гуллагандан сўнг 15-20 кун ўтгач барча шикастланган мевали новда ва шоҳлар кесиб олиб ташланади. Касалланган барглар ва мева тугунчалари дарахт атрофини 20-30 см. чуқурликда ағдариб чопиш йўли билан йўқ қилинади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе