Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АГРО_ТАВСИЯ

АГРО_ТАВСИЯ
ГИДРОГЕЛ — СУВНИ ТЕЖАШДА ИННОВАЦИОН ЕЧИМ Экинларнинг озиқланиши ва тўғри парваришланиши, айниқса суғориш суви тақчил ҳудудларда, деҳқонлар учун сермаҳсул ҳосил олишда катта аҳамият касб этади. Баъзида, сувсизлик туфайли ўсимликларнинг нобуд бўлишга гувоҳ бўламиз. Бироқ, деҳқончиликда гидрогел номли воситанинг пайдо бўлиши бу ва бошқа муаммоларнинг олдини олишга катта ёрдам бермоқда. Афсуски, кўпчилик гидрогел ва унинг фойдали хусусиятлари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга эмас. Гидрогел суғориш вақтида ҳам вақтни, ҳам сувни тежайди. Шунингдек, минерал ўғитларга сарфланувчи маблағларни ҳам тежайди. Гидрогел – ўзига нам тортувчи, юқори бўкувчанлик хусусиятига эга синтетик полимер бўлиб, ўсимлик учун керакли бўлган макро ва микроелемент ҳамда экинларни ривожланишига кучли таъсир берувчи микроорганизмларга эга. У, тупроқ таркибида кўп миқдордаги намликни узоқ вақт давомида сақлаш ва ўзлашмай ётган минерал ўғитларни ўсимлик учун қайта ўзлаштириш имкониятини беради. Гидрогел ёмғир сувларида ўз оғирлигидан 200-300 марта, тупроқларда эса тупроқ таркибидаги турли тузлар миқдорига қараб 200-250 мартагача кўп сувни ютади. Тупроққа атмосфера ёғинлари ёки суғориш йўли билан ўтган сув ўсимликлар илдизига бемалол ўтадиган ҳолатда сақланади. ⌛Гидрогелдан 3-4 йил давомида фойдаланилса ҳам у ўз хоссаларини йўқотмайди. Эскирган гидрогел ернинг инфраструктурасини бузмайди. Аксинча азотли ўғит сифатида ўсимликлар томонидан ўзлаштиришга қулай ҳисобланади. Гидрогелларнинг чириш жараёни тўлиқ зарарсиз, экологик текширувлардан ўтказилган. Дунёда турли хилдаги гидрогеллар мавжуд бўлиб, уларнинг асосий вазифаси - сувни тежаб қолишдир. Сувни тежаш билан бир қаторда таркибида органик бирикма ва турли хилдаги биологик организмлар мавжудлигидир. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.