АГРО_ТАВСИЯ

КУНЖУТ - СЕРДАРОМАД ЭКИН
Кунжут – кунжутдошлар оиласига мансуб мойли экин.
Ватани – Африка. Пояси тик ўсади, 4-6 та узун ён шохлар чиқаради. Барги оддий, бандли, якка-якка ёки қарама-қарши жойлашган, тукли. Меваси кўсакча, чўзиқ, ясси, тукли. Бир тупда 20-300 кўсакча бўлади. Кўсакчаси 2 ёки 4 чаноқли.
Узунлиги 3-5 см. 1000 дона уруғи вазни 2-5 гр. Уруғининг ранги оч ёки тўқ жигарранг, гоҳ оқ ва қора. Кунжут иссиқсевар, ёруғсевар, қисқа кун ўсимлиги. Уруғи 15-16°С да униб чиқади. Ўсиш даври 90 – 110 (120-150) кун.
Кунжутдан қимматбаҳо, шифобахш мой олинади. Уруғи таркибида 65% мой, 16-19% оқсил, 16-17% азоциз моддалар мавжуд. Ўсув даврида 2-3 марта култивация қилинади, икки марта ҳар гектарга 40-50 кг дан азотли ўғит бериб қўшимча озиқлантирилади. Гуллашига қадар 1-2 марта, гуллаш даврида 2 марта сув берилади.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти томонидан кунжутнинг "Садаф", "Қора шаҳзода" ва "Тошкент 22" навлари яратилиб, давлат рейстрига киритилган.
Бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган кунжут маҳсулоти Озарбайжон, Беларус Республикаси, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ливан, Монголия ва Тожикистонга экспорт қилинмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе