Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агро_тавсия

Агро_тавсия
Мошни тўғри парвариш қиляпсизми? Мош — озиқ-овқат сифатида алоҳида ўринга эга қимматли дуккакли экин саналади. Ундан тайёрланган турли таомлар нафақат мазали, балки жуда фойдалидир. Масалан, мош протеин ва витаминларга бойлиги билан тана учун муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у тупроқни азот билан бойитиб, кейинги экинлар учун ҳам унумдорликни оширади. Айни кунларда такрорий экин сифатида экилган мош гуллаш фазасига ўтмоқда. Хўш, сиз уни қандай парвариш қиляпсиз? Мош қурғоқчиликка чидамли бўлса-да, парваришда тўғри агротеҳникага амал қилинмаса, ҳосил кутилгандек бўлмаслиги мумкин. Биз сизга мошнинг ўсув даврида унга қандай эътибор бериш кераклиги ҳақида илмий асосланган тавсияларни ҳавола этамиз. Суғориш Мош етиштиришда асосий қоида — экишдан олдин ерни яхшилаб суғориш ва уруғни тупроқнинг етарли намига экиш. Шунда уруғ яхши униб чиқади ва илдиз тизими яхши ривожланади. Ўсиш даврида мош кўп суғорилмайди. Агар гуллаш фазасида тупроқ намлиги кескин камайиб кеца, бир марта энгил суғориш кифоя қилади. Сув меъёридан ортиқ бериб юборилса, пояси ғовлаб кетади, ҳосилдорлик камаяди ва дон сифати пасаяди. Озиқлантириш Мош — азот йиғувчи дуккакли ўсимлик, шунинг учун азотли ўғитни кўп талаб қилмайди. Бироқ қўшимча озуқа яхши самара беради: Фосфор (П₂О₅): 150–200 кг/га (соф модда ҳисобида). Калий (К₂О): 80–120 кг/га. Азот (Н): фақат бошланғич ўсиш даврида 30–40 кг/га. Кейин кўп берилса, барг кўпаяди, лекин дон камаяди. Ўғитни икки босқичда бериш мақсадга мувофиқ: ярмини экилганда, қолганини гуллаш олдидан. Қўшимча парвариш Қатор ораларини бегона ўтларни йўқотиш учун 1–2 марта култиватор билан очиш керак. Барг битлари ва трипс каби зараркунандалар кузатилса, инсектицидлар билан ишлов бериш тавсия этилади. Ҳосилни йиғиб олиш: дуккакларнинг 70–80 фоизи пишиб етилгандан сўнг йиғиштириш керак. Акс ҳолда тўлиқ пишган мош чақилиб кетиб, йўқотишлар кўпайиши мумкин. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.