Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АГРО_ТАВСИЯ

АГРО_ТАВСИЯ
Ғозанинг ўсишини бошқариш бўйича тавсия ишлаб чиқилди Жорий йилги об-ҳаво шароитида ғўза парваришида қатор мураккабликлар юзага келмоқда. Айниқса, серёғин кунлар, ҳаво ҳароратининг ўзгарувчан келиши ҳамда зараркунандаларнинг кўпайиши ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай шароитда фермер ва деҳқонлар учун илмий асосланган, амалий тавсиялар муҳим аҳамият касб этади. Айни мақсадда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси томонидан “Ғўза парваришида ўсишни бошқарувчи препаратларни самарали қўллаш ҳамда шира, трипс ва ўргимчаккадан ҳимоя қилиш чоралари бўйича” тавсия ишлаб чиқилди. Мазкур қўлланмада ғўзанинг ривожланишини жадаллаштириш, ҳосилдорликни ошириш, биостимуляторлардан тўғри фойдаланиш, шунингдек, зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик ва кимёвий кураш чоралари бўйича амалий маълумотлар жамланган. Ушбу қўлланмани кўчириб олиб, кундалик иш фаолиятингизда фойдаланишингиз учун каналимизга жойлаштирдик. Унда берилган илмий асосланган тавсиялар ғўза парваришини тўғри ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда зараркунандаларга қарши самарали курашишда сизга яқин кўмакчи бўлади, деган умиддамиз. Фойдаланиш учун ҳаволани босинг https://online.pubhtml5.com/ivfzl/yaaq/ Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.