Агро_Тавсия

Деҳқончиликда энг муҳим омил — навни тўғри танлаш
Шарқ тақвими бўйича юртимизда Асад ойи бошланди. Бу давр деҳқон ва фермерлар учун энг масъулиятли паллалардан бири саналади. Ғўза ҳосилдорлигини ошириш, такрорий экинларни сифатли ундириб олиш ва уларга дастлабки агротехник ишлов бериш, пишиб етилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан истеъмолчига етказиш — айни кунларнинг энг муҳим вазифаларидир. Бежизга доно халқимиз: "Асад экинингни ясат", деб айтмаган.
⏰Вақт эса ҳеч кимни кутмайди. Орадан кўп ўтмай кузги ғалла экиш мавсуми ҳам бошланади. Айни кунларда уруғчилик корхоналарида кузги экиш учун уруғлик дон тайёрлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
Ғалладан мўл ва сифатли ҳосил олиш эса, аввало, навни тўғри танлашга боғлиқ. Чунки ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос навни танлаш юқори ҳосилдорлик, касалликларга чидамлилик ва барқарор натижанинг муҳим омили ҳисобланади. Нотўғри танлов эса кутилган ҳосилни бермаслиги мумкин.
Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Зиёдуллаев айни мавзуда фермер ва деҳқонлар учун муҳим тавсияларини улашди. Ишонамизки, ушбу видеони томоша қилиш орқали сиз ғалла навини танлашда асқатадиган фойдали тавсияларга эга бўласиз.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе