агро_ўқув

НАВОИЙДА АГРО ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТУГАТГАН ЁШЛАРЛАР ДИПЛОМ ВА СЕРТИФИКАТЛАРГА ЭГА БЎЛИШДИ
"Ерни боқсанг,ер сени боқади" дейди халқимиз. Дарҳақиқат, ер билан тиллашолган омилкор деҳқон, наинки оиласини,балки элни боқиш қувватига эга бўлади. Бу тизимни эса илмий тилда қишлоқ хўжалиги деб атаймиз.Шу боис ҳам, қишлоқ хўжалиги тармоғи камбағалликни қисқартириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва тадбиркорлик ривожида етакчи соҳалардан бири ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида самарадорликка эришишда эса ўқиш ва ўрганишнинг аҳамияти катта.Шу боис, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида агро ўқувлар ташкил этиш йўлга қўйилди.
Навоий вилоят агрохизматлар маркази мутахассислари томонидан мазкур йўналишда ҳудуд аҳли ва ёшлар учун агро ўқувлар олиб борилиб, бугунги кунда ўқувчиларга диплом ва сертификатлар топширилди.