Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агро_маслаҳат

Агро_маслаҳат
Шафтоли барги нега бужмаяди? Кейинги йилларда шафтоли боғларида ушбу касалликнинг кўпайишга асосий сабаб: об-ҳаво шароитининг ўзгариши, эски боғларнинг реконструксия қилинмаганлиги, ўз вақтида агротехник ва кимёвий кураш чоралари қўлланилмаслигидир. Барг бужмайиши замбуруғ касаллиги бўлиб, шафтоли, олхўри ва баъзида гилос новдалари, барглари ва меваларини зарарлайди. Касаллик дарахтларда фотосинтез жараёнини бузиб дарахтни ривожланишдан тўхтатади. ⌛ Агар касаллик бир неча йил давомида қайтарилса, дарахтларга жуда қаттиқ зарар етиши мумкин. Касаллик натижасида ҳосилнинг 40-50% миқдори камайиб кетиши мумкин. Касаллик асосан дарахт гуллаб бўлгандан кейин барг чиқара бошлаганда ёш баргларни зарарлайди. Барг бужмайиш касаллиги споралари дарахт шохи пўстлоқларининг ёриқ жойларида, баргларда ва дарахтнинг бошқа қисмларида қишлайди. Қарши кураш чоралари: вегетация бошланмасдан бордо суюқлиги билан ишлов бериш ва таркибида мисли препаратларни қўллаш тавсия қилинади. 10 литр сувга 40 гр мис купароси аралаштирилади. Чунки мисли препаратларни дозасини пастроқ қўллаш керак. Сабаби вегетация пайтида қўлланилганда доза юқори бўлса жиддий зиён етказиши мумкин. Муҳаммаджон Исмоилов, Миллий марказ тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба стансияси кичик илмий ходими Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.