Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агро_маслаҳат

Агро_маслаҳат
БЕГОНА ЎТ ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТАДБИРЛАРИ Бегона ўтларга қарши агротехник чоралар: шудгорлаш, экин экишдан олдин ва экин экилгандан сўнг ерга ишлов бериш тадбирлари киради. Кузги шудгорни сифатли қилиб икки ярусли плуг билан ўтказиш бегона ўтлар сонини кескин камайтиради. Чимқирқар плуг билан тупроқ юзасига тўкилган бегона ўт 30-35 см чуқурликка кўмилса маълум миқдорда унувчанлигини йўқотади. Ғумай, ажириқ, қамиш каби илдизпояли бегона ўтларни шудгорлашдан олдин ағдаргичи олинган плугда 18-22 см чуқурликда юмшатиб сўнгра чизел ёрдамида илдизпояларни тирмалаб олиш керак. Ҳар йил ўзгарган чуқурликда ҳайдаш ҳам бегона ўтларни камайтиради. Агар ер биринчи йили - 40 см, кейинги йилларда 25,30,35 ва 40 см чуқурликда шудгорланса бегона ўт уруғлари тушган қатлам уч йилгача ер бетига чиқмайди ва унувчан уруғлар миқдори камаяди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.