Агрикултуралист.орг – ақлли деҳқончиликнинг янги рақамли ёрдамчиси

Жаҳонда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш жараёнлари жадал тус олмоқда. Сунъий интеллект, геоахборот тизимлари ва катта маълумотларга асосланган ечимлар фермер хўжаликлари самарадорлигини оширишнинг муҳим омилига айланиб бормоқда.
Ана шундай замонавий платформалардан бири – Агрикултуралист.орг бўлиб, у қишлоқ хўжалиги соҳаси учун интеллектуал рақамли ёрдамчи сифатида эътибор қозонмоқда.
Платформа деҳқонлар, фермерлар, агрономлар ҳамда соҳа мутахассисларига экинларни парваришлаш, ўсимликлар ҳолатини баҳолаш ва агротехник қарорлар қабул қилишда кўмаклашишга қаратилган. Сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган мазкур тизим ўсимликлардаги касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш, экин танлаш, об-ҳаво маълумотлари ҳамда агротехник тавсиялар бериш имкониятларини ўзида мужассам этган.
Хусусан, фойдаланувчи смартфон орқали ўсимлик суратини юклаш орқали унинг ҳолатини таҳлил қилиши, эҳтимолий касалликлар ҳақида маълумот олиши мумкин. Шунингдек, тупроқ таркиби, иқлим шароити ва сув ресурсларини ҳисобга олган ҳолда экин турларини танлаш бўйича тавсиялар ҳам тақдим этилади.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бундай платформалар ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, рақамли маслаҳатлар, овозли ёрдамчи ва чатбот хизматлари фермерлар учун қўшимча қулайлик яратади.
Қишлоқ хўжалигини илм-фан ва инновациялар билан уйғунлаштириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Агрикултуралист.орг каби платформалар рақамли деҳқончиликнинг янги босқичини шакллантиришга хизмат қилаётган замонавий ечимлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Қуйидаги ҳавола орқали ушбу платформада рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://agriculturalist.org/uz
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм