Аграр таълим ва илм-фанда халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси жорий йил 10-сентабр куни АҚШнинг нуфузли Калифорния университетининг (УК Давис) Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит фанлари коллежи раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
ℹУчрашувда томонлар қишлоқ хўжалигида таълим, илмий тадқиқотлар, мутахассислар тайёрлаш ҳамда замонавий билим ва технологияларни амалиётга жорий этиш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Таълим йўналишида Ўзбекистон учун устувор бўлган қишлоқ хўжалиги соҳаларида иқтидорли ёшларни УК Дависда магистратура ва докторантура дастурларида таҳсил олиши, шунингдек, стипендия, грант ва бошқа молиялаштириш механизмларидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Томонлар, шунингдек, УК Давис Кооперативе Эхтенсион тажрибасини ўрганиш, фермерларга илмий билим ва инновацияларни етказиш тизимини ривожлантириш ҳамда ушбу тажрибани Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Делегация, шунингдек, Уруғлик биотехнологияси (Сеед Биотечнологй Кентер) ва ўсимликларни трансформация қилиш (Плант Трансформатион Факилитй) марказлари фаолияти билан яқиндан танишди. Марказларнинг замонавий илмий-тадқиқот инфратузилмаси, ўсимлик биотехнологияси ва генетик трансформация йўналишидаги ишлари ўрганилди.
Мазкур марказлар билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзбекистонлик мутахассисларни ўқитиш ва илмий-амалий тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида таълим, илмий тадқиқотлар, мутахассислар тайёрлаш ва билим алмашинуви бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, биргаликда лойиҳаларни шакллантириш ҳамда келгусида ҳамкорликни институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм