Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АГРАР СОҲАДАГИ НОЁБ КИТОБЛАР МАСКАНИ

АГРАР СОҲАДАГИ НОЁБ КИТОБЛАР МАСКАНИ
Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг кутубхонасида 79 томдаги энсиклопедия ва 20 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги соҳасига оид китоблар сақланмоқда. Ушбу маскан дастлаб илмий ишлар сақланадиган архив, 1950-йилдан бошлаб эса, кутубхона сифатида иш бошлади. Ўшанда ундан атиги 3250 та китоб ва қўлёзма, монографиялар ўрин олган. Илмий адабиётлар орасида 1890-йилга оид энсиклопедиялар, 1934-йилдан токи шу кунгача ёзилган олимларнинг қўлёзмалари, нашр этилганига бир асрдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада, худди янгидек сақланган соҳага оид нашрлар бор. Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Илм ва инновация бўйича директор муовини Бахтибой Аннақулов аграр соҳада илмий тадқиқотлар, ихтиролар қилаётган ёшларни мана шундай кутубхоналарга келиши муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Обуна бўлинг: WWW /ТЕЛЕГРАМ /ФАКЕБООК ЁУТУБЕ /ИНСТАГРАМ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.