Аграр соҳада илмий интеграция янги босқичда

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари ва Грузия Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти ўртасида зоом платформаси орқали онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида:
Ўзбекистоннинг маҳаллий шароитга мос, истиқболли ўрик пайвандтаглари ва писта навларини Грузияга экспорт қилиш, эвазига Грузиянинг машҳур сара узум навлари ва сифатли пайванд материалларини жалб қилиш;
Республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, зайтун етиштиришга энг қулай микрозоналарни илмий асосда хариталаштириш ва баҳолаш;
Узумчилик ва виночилик маҳсулотларини қайта ишлашда замонавий биотехнологик ёндашувларни қўллаш бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳақида фикр алмашилди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе