Аграр соҳада илмида Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлиги янада кенгаяди

Бугун Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Вон До Ён Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ташриф буюрди. Элчи жанобларини Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов кутиб олди. Самимий руҳда кечган учрашувда дастлаб, Миллий марказнинг Жанубий Корея Республикаси ташкилотлари билан ҳамкорликлари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, КОПИА маркази билан шоличилик, сабзавотчилик ва чорвачилик соҳаларидаги узоқ йилга мўлжалланган лойиҳалари бугунги кунда самарали натижа бераётгани ДАЙКА, КАОМИ, ЭПИС, АФАКИ каби ташкилотлар билан бошланган лойиҳалар эса Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун манфаатли экани ҳақида таъкидланди. Айни вақтда Миллий марказ ҳузурида Жанубий Кореянинг ГС БИО-инновацион лабораторияси, Мева сабзавотчиликда илғор технологиялар маркази ва "Смарт фарм" лойиҳаси доирасида қурилган иссиқхоналар фаолият юритаётгани ҳақида маълумотлар берилди.
Учрашувда иштирок этган КОПИА ташкилотининг Ўзбекистондаги маркази директори Оҳ Сун Жонг ва Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида олиб бораётган лойиҳалар тўғрисида ўз фикр мулоҳаза ва таклифларини билдирди.
Мулоқот давомида Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов элчи жаноблари Вон До Ёнга аграр соҳа илмий йўналишида олиб борилаётган ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, хусусан Ўзбекистонда вирус ва бактериялардан ҳоли экинлар уруғларини тайёрлаш борасида янги лойиҳаларни амалга ошириш таклифини билдирди. Ўз навбатида элчи Вон До Ён ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб икки дўст мамлакат ўртасида бу борадаги ишларни амалга оширишда воситачи бўлишни таъкидлади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе