Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Аграр соҳада фаолият юритаётган раҳбар кадрлар учун ўқув-амалий семинар бошланди

Аграр соҳада фаолият юритаётган раҳбар кадрлар учун ўқув-амалий семинар бошланди
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Тошкент вилояти туманлари ҳокимлари учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қабул қилинган янги қарор ва фармонлар, субсидиялар, компенсация механизмлари, солиқ имтиёзлари ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш чораларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинари бошланди. Семинар давомида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, агросуғурта тизими, пахта ва буғдой етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш, субсидия ажратишнинг янги тартиблари ҳамда иссиқхона хўжаликлари учун яратилаётган имкониятлар юзасидан мутахассислар томонидан амалий тавсиялар берилди. Маълумот учун, бундай ўқув-амалий семинарлар республика ҳудудлари кесимида май–июн ойларида давом эттирилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.