Аграр соҳа ходимлар учун малака ошириш курслари давом этмоқда

Бугунги кунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда туман бўлимлари ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари фаол ва юқори самарадорлик билан давом этмоқда.
Машғулотлар жараёнида тингловчилар нафақат назарий билимларини мустаҳкамлаш, балки амалий жараёнларда фаол иштирок этиш орқали ўз касбий кўникмаларини янада ривожлантирмоқдалар. Ҳар бир дарс замонавий ёндашувлар, инновацион усуллар ҳамда илғор тажрибалар асосида ташкил этилмоқда.
Шунингдек, курслар доирасида амалий машғулотлар соҳанинг етакчи олим ва мутахассислари томонидан ўтказилаётган мастер-класслар тингловчиларга янги билим ва кўникмаларни эгаллаш, илғор тажрибаларни ўрганиш имконини яратмоқда.
Ушбу ўқув жараёнлари билим, тажриба ва инновацияни уйғунлаштирган ҳолда, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожи учун зарур бўлган малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилмоқда.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм