Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АГРАР СОҲА РИВОЖИДА ИН-ВИТРО ЛАБОРАТОРИЯЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

АГРАР СОҲА РИВОЖИДА ИН-ВИТРО ЛАБОРАТОРИЯЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказида Қишлоқ хўжалиги вазири, ҳудудий бошқарма вакиллари, марказ ходимлари ҳамда мутахассислари иштирокида Тошкент вилоятида аграр соҳада амалга оширилаётган ишларнинг бугунги ҳолати ҳамда янги Ин-Витро лабораторияларини ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов вилоятда аграр тармоқ кундан-кунга ривожланиб бораётгани, соҳада илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш орқали тармоқда ҳосилдорлик ошаётгани, уруғдан тортиб уни тайёр ҳосил етиштиришга қадар бўлган жараён янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Таъкидланганидек, Тошкент вилоятининг 3 та туманида Ин-Витро лабораторияларини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалигида намунали ҳудудга айлантириш, қисқа муддатларда натижа кўрсатиш давр талабидир. #вазир #ташриф #лаборатория #Ин_Витро Вебсайт • Телеграм • Факебоок • ЁуТубе • Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.