Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Аграр соҳа олимлари Бўстонлиқда боғ яратмоқда

Аграр соҳа олимлари Бўстонлиқда боғ яратмоқда
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида юртдошларимиз ва меҳнат жамоалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида дарахт кўчатлари экилмоқда. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва унинг тизимидаги Тошкент вилоятида жойлашган илмий муассасалар жамоалари ҳам айни кунларда Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида 5 гектарлик боғ яратишга киришган. Баҳор фаслининг кўчат экишга қулай бўлган ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланаётган илмий муассасалар жамоалари бугунгача 1470 туп олма дарахти кўчатларини ўтқазишди. Бугунги шивалаб ёғаётган ёмғир кўчат экувчиларнинг ишига бироз ҳалал берган бўлса-да, экилган кўчатларнинг тезда ўзини тутиб кетишини таъминлаши шубҳасиз. Об-ҳавонинг қулай кунларидан фойдаланиб, яна 1030 туп олма кўчатлари экилади. Натижада Бўстонлиқнинг баҳаво тоғ ён бағирларида аграр соҳа олимларнинг 2500 туп турли-туман ҳосилдор навлардан иборат 5 гектарлик олма боғи яратилади. Экилган ҳар бир кўчатга эътибор ва меҳр берилиб, яратилаётган боғ келгусида халқимиз мевасию соясидан баҳраманд бўладиган “Олимлар боғи”га айланади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.