Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Аграр соҳа кадрлар малакасини оширишда Корея тажрибаси

Аграр соҳа кадрлар малакасини оширишда Корея тажрибаси
Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (Натионал Ҳуман Ресоуркес Девелопмент Институте) вакиллари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти фаолияти билан танишдилар. Танишув давомида меҳмонларга институтнинг асосий фаолият йўналишлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ўқув жараёнларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш тажрибаси ҳақида маълумот берилди. Мулоқот чоғида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш, мутахассислар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда икки мамлакатнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, замонавий таълим технологияларини жорий этиш, тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш ва аграр соҳа кадрлари касбий компетенсияларини ривожлантириш йўналишларида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.