Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Аграр соҳа илм-фанига муносиб ҳисса қўшган олимлар тақдирланди

Аграр соҳа илм-фанига муносиб ҳисса қўшган олимлар тақдирланди
Мустақиллик — халқимизнинг асрий орзу-интилишлари, эркин ва фаровон ҳаёт сари интилишларининг тимсолидир. Бугун мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш, илмий салоҳиятни юксалтириш ва илмий ишланмаларни амалиётга кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, аграр соҳа тараққиётида илм-фаннинг ўрни беқиёс. Қишлоқ хўжалигида замонавий ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, янги навлар ва технологияларни яратиш, ресурс ва сув тежовчи ечимларни ишлаб чиқишда олимларнинг илмий изланишлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида аграр соҳа илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ олимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбари сўзга чиқиб, олимларни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди. Жамолиддин Бабаханов ўз нутқида аграр соҳа илм-фанини ривожлантириш, илмий изланишларни амалиёт билан уйғунлаштириш ва қишлоқ хўжалиги учун илмий асосланган ечимларни ишлаб чиқишда олимларнинг масъулияти ва фидокорона меҳнати муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Тантанали маросимда аграр соҳа илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ олимлар "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги" кўкрак нишони ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Акмал Шамсиев ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари — Илмий мажмуа раҳбари Азиз Баҳодировлар тантанали равишда топширдилар. Ушбу эътироф олимларнинг кўп йиллик самарали меҳнати, илмий изланишлари ва аграр соҳа тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссасига берилган юксак баҳодир. Бундай эътироф олимларни янги илмий изланишларга, инновацион ғоя ва ишланмалар яратишга ҳамда уларни амалиётга самарали татбиқ этишга янада руҳлантиради. Тақдирланган олимларимизни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз! Уларга мустаҳкам соғлик, илмий фаолиятида улкан муваффақиятлар ва аграр соҳа тараққиёти йўлида янги ютуқлар тилаймиз. Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин! Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.