Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Аграр соҳа бошқарувида замонавий ёндашувлар

Аграр соҳа бошқарувида замонавий ёндашувлар
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари учун “Аграр соҳада илғор тажрибалар ва инновациялар” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилмоқда. Бугун ушбу семинар доирасида навбатдаги гуруҳ ҳоким ўринбосарлари иштирокида махсус ўқув машғулотлари бошланди. Семинар очилиш қисмида соҳа масъуллари, олимлар ҳамда мутахассислар иштирок этди. Сўзга чиққанлар мазкур ўқув-амалий семинарининг аҳамияти, унинг жойларда агро-бошқарув самарадорлигини оширишдаги ўрни ҳақида фикр билдирдилар. Шундан сўнг, иштирокчилар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан ташкил этилган кўргазмада янги илмий ишланмалар ва инновациялар билан яқиндан танишдилар. Ўқув жараёнида тингловчилар ўз билим ва малакаларини ошириш, жойларда замонавий ёндашувларни амалиётга жорий этиш бўйича муҳим маълумотларга эга бўлдилар. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, тармоққа замонавий технологияларни изчил жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ташкил этилаётган бундай ўқув-амалий семинарлар ҳам ушбу ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.