Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Аграр инновациялар ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш: янги имкониятлар сари

Аграр инновациялар ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш: янги имкониятлар сари
Бугун АҚШнинг Тижоратлаштириш ва инновациялар тадқиқоти алянси (АКИР) асосчиси ҳамда Ўзбекистон халқаро экспертлар кенгаши аъзоси Эрик Азулай билан самарали учрашув ўтказдик. Мулоқот давомида қишлоқ хўжалигида инновацияларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва халқаро грант дастурлари орқали инвестицияларни жалб этиш масалаларини батафсил муҳокама қилдик. Учрашувнинг муҳим йўналишларидан бири Жаҳон банки молиялаштираётган МУНИС 2 дастури доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иштирокидаги лойиҳалар сонини кўпайтириш бўлди. Бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашдик. Шунингдек, вазирлик тизимидаги олимлар, тадқиқотчилар ва агробизнес вакиллари учун грант аризаларини тайёрлаш, тижоратлаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш, бозор таҳлилини ўтказиш ҳамда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича тизимли ўқув дастурларини йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқдик. Музокараларда инновацион экотизимни ривожлантириш, агротехнологик стартапларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмаларни инкубация қилиш, грант дастурларини кенгайтириш, истиқболли ғояларни бозорга олиб чиқиш ва халқаро тажрибани Ўзбекистон шароитига мослаштириш устувор вазифалар сифатида қайд этилди. Бундан ташқари, АКИР билан ҳамкорликда ўқув, консалтинг ва инновацион дастурларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма ташаббусларни амалга ошириш истиқболларини ҳам муҳокама қилдик. Ишончим комилки, бугунги учрашув илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, инновацион ғояларни тижоратлаштириш ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб, мамлакатимиз аграр соҳасининг рақобатбардошлиги ва инновацион салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.