Аеропоника – экинларни ҳаво муҳитида етиштириш. Бу жараён қандай амалга оширилади?

Аеропоникада ўсимликлар бошқа усулларга нисбатан тез ўсиб ривожланади, ундаги барча тадбирлар автоматик тарзда бажарилади. Бунда ўсимликларнинг илдиз тизими жойлаштириладиган резервуарнинг ҳажми ўртача, чуқурлиги 20-25 см бўлиши шарт.
Резервуарнинг зич ёпиладиган қопқоғига тешикчалар ўйилади ва уларга ўсимликлар худди гидропоника каби жойлаштирилади. Бунда улар пахта билан эмас, 8-15 мм катталикдаги пемза билан маҳкамланади.
Ўсимликлар илдиз юзасидаги тўпланадиган томчиларидаги элементларни ўзлаштириши сабабли аеропоникада ишлатиладиган озиқ аралашмаларнинг консентрацияси гидропоника усулидагидан кўра тахминан 10 баравар юқори бўлиши керак.
Эритманинг пуркаш муддати унинг консентрацияси, ўсимликларнинг сувга талаби ва илдиз тизимининг ривожланишига боғлиқ. Илдиз ҳали тармоқланмаган пайтда ҳар 5 дақиқада, яхши ривожланган пайтда эса ҳар 10-15 дақиқада пуркалади.
Бу давр ичида илдиз юзасида сақланиб қолган аввалги пуркаш қолдиқлари тўла ювилиши ва янгиси билан алмашиниши лозим.
Озуқа аралашмаларнинг консентрацияси ва таркибини назорат қилиш, хона ичидаги ҳарорат ва намликни бошқариш қаттиқ ва сувли муҳит гидропоникаларидаги тартибда амалга оширилади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм