Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилади

Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон” университетида ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувида таълим тизимининг барча бўғинларида фаолият юритаётган илғор педагогларни муносиб рағбатлантириш учун алоҳида давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.
"Ушбу мукофотни ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган жадид бобомиз Абдулла Авлоний номи билан атасак", - деди Президент.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official