9-май — Хотира ва қадрлаш куни

Бу сана — Ватанимиз озодлиги, юртимиз тинчлиги ва бугунги осойишта ҳаётимиз йўлида жон фидо қилган инсонларни чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан ёд этиш кунидир.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида машаққатли меҳнат қилган фахрийлар ҳамда халқимиз равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган инсонларнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу яшайди. Уларнинг жасорати, матонати ва Ватанга бўлган чексиз садоқати барчамиз учун юксак ибратдир.
Бугун биз ана шундай мўтабар инсонларни эҳтиром билан хотирлар эканмиз, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига янада чуқурроқ етамиз.
9-май — Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе