Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

8_март_муборак

8_март_муборак
"8-март—Халқаро хотин қизлар куни" Баҳор фаслининг аввалида бутун дунё бўйлаб Хотин-қизлар кунини нишонлаш яхши анъанага айланган. Бунда ҳам, албатта, рамзий маъно-мазмун бор. Зеро, табиатнинг уйғониши, янги ҳаёт нафасининг уфуриши ҳаётимизга гўзаллик, қалбларимизга меҳр-муҳаббат олиб кирувчи аёлларимизнинг байрами билан ҳамоҳанг. Миллий марказда ҳам "8-март — Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди. Жамоадаги хотин-қизларни Миллий марказ директори ўринбосари Соҳиб Исломов самимий муборакбод этиб, байрам совғаларини топширди. "Аёл миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Хотин-қизлар эъзозланган ва қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Шу жиҳатдан кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатини устувор йўналишига айланди. " деди Соҳиб Исломов. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.