7-май — Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни!

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, давлат хизматларини замонавийлаштириш ва барча соҳаларга инновацион технологияларни жорий этишда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимларининг ўрни муҳим ва беқиёсдир.
Бугунги кунда иқтисодиётимизнинг барча йўналишларида минглаб алоқа ва ИТ мутахассислари фидокорона меҳнат қилиб келмоқда.
Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги ходимлар ўз фаолиятлари билан аграр соҳани рақамлаштириш, электрон платформаларни жорий этиш, давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштириш, маълумотлар шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, шунингдек, адолат ва тенглик тамойилларини самарали татбиқ этиш борасида муносиб натижаларга эришмоқда. Уларнинг билим ва салоҳияти, ташаббускорлиги ҳамда масъулиятли меҳнати соҳанинг барқарор ривожланишига хизмат қилмоқда.
Ҳурматли алоқачилар ва ИТ соҳаси фидойилари!
Сизларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги номидан 7-май — Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар, янги ғоя ва ютуқлар тилаймиз. Юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва рақамли келажакни барпо этиш йўлидаги эзгу ишларингизда омад ва муваффақиятлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм