Тошкент шаҳрида ҳаво муҳитини намлаш ва тозалаш вазифаларини бажариш учун жами 55 та махсус техника сафарбар этилган.

Бугун 3 560 000 кв. м майдонни қамраб олган майсазорлар ва буталарни мунтазам суғориш учун мўлжалланган спринклер тизимларининг ишлаши қайта йўлга қўйилди.
17 та каналда юқори босимли сув пуркаш тизимлари қайта ишга туширилиб, атрофдаги ҳудудларда чангнинг кўтарилишига тўсқинлик қилинмоқда.
Ҳавони табиий намлантириш, чанг заррачаларини чўктириш ва маҳаллий микроиқлимни яхшилашга хизмат қиладиган 55 та фавворанинг иши яна йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, мобил лабораториялар кучайтирилган режимда ишламоқда
Хусусан, пойтахтнинг барча туманларида 24 соат давомида мобил экологик лабораториялар ёрдамида ҳаво ифлосланиши мониторинг қилинмоқда.
Маълумот учун, Экология қўмитаси томонидан ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида тезкор штаб ташкил этилган.
Аниқланган ифлосланиш манбалари тегишли ташкилотларга юборилиб, зарур чоралар кўрилмоқда.
Каналга қўшилиш
Facebook | Instagram | Медиабанк