Sayt sinov rejimida işlamoqda: materiallar va tarjimalar hali töldirilmoqda.
Şrift:
Rang:
Mahsulotlar
Sayt xaritasi Kiriş
Gerb

Туманлардаги даволаш ўринларининг 5 фоизи ногиронлиги бўлганларни реабилитация қилишга ажратилиши, туман марказий шифохоналарида тиббий реабилитация хоналари ташкил этилиши белгиланди.

Туманлардаги даволаш ўринларининг 5 фоизи ногиронлиги бўлганларни реабилитация қилишга ажратилиши, туман марказий шифохоналарида тиббий реабилитация хоналари ташкил этилиши белгиланди.
Протез воситалари 18 турдан 30 турга, ажратилаётган маблағ эса 1,5 баробар оширилиб, 100 миллиард сўмга етказилади ҳамда улар билан таъминлаш электрон шаклда бўлади. Ногиронлиги бўлган шахслар бундай воситаларни уйдан туриб, ваучер орқали онлайн ёки “Инсон” маркази ёрдамида исталган ишлаб чиқарувчидан олиши мумкин бўлади. Мутасаддиларга ногиронлиги бўлган шахсларга дори воситаларини тарқатишда ҳам тартиб ўрнатиб, шаффоф тизим яратиш топширилди. Бу уйда ўтирган ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаракатланиши енгиллашишига, билим олиши ва касбий кўникма эгаллаши, меҳнат қилиши ёки спорт билан шуғулланиши учун имконият яратилишига хизмат қилади. Протезларни олиш муддати қисқаради. Facebook|Instagram|X

Manbani Telegramda oçiş

Xatoni ma’muriyatga yuboriş
Rahmat! Xabaringiz yuborildi.