29-30 ОКТАБР КУНЛАРИ ПОЙТАХТИМИЗДА ГУЛЧИЛИК ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан пойтахтимизда Республика гулчилик ярмаркасини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган эди. Янги ҳаёт туманидаги "Флоwеръс гарден" боғида биринчи Республика гулчилик ярмаркаси ўтказилди.
Унда мамлакатимизда фаолият юритаётган илғор гулчилар ва хориждан ташриф буюрган гулчилик соҳаси вакиллари ўз махсулотлари билан иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраев мазкур ярмаркада иштирок этиб, гулчилик ва ландшафт дизайн соҳасининг аҳамияти, гул етиштиришга оид илмий қарашлар ва илмга асосланган гул парвариши қандай бўлиши кераклиги ҳақида маълумот берди.
АКИС УЗБЕКИСТАН