22-25-МАЙ КУНЛАРИ КУЗАТИЛАДИГАН ОБ-ҲАВО МАъЛУМОТИ

Шу кунларда Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ва кечга яқин Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба куни аксарият ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда жала қуяди. Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, Бухоро, Навоий вилоятларида эса ёмғир эрталаб тўхтайди.
22-май куни республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 23-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим туманларда чанг-тўзон кўтарилади.
23-май, душанба куни деярли республика бўйлаб бироз булутли қуруқ об-ҳаво кузатилади.
20-23 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ва тошқин кузатилиши мумкин.
Об-ҳаво ҳақида батафсил маълумотлар бизнинг синопсисда.