Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

2026-йил пахта ҳосили учун эталон намуналар тасдиқланди

2026-йил пахта ҳосили учун эталон намуналар тасдиқланди
Толали экинлар илмий-тадқиқот институтида 2026-йил пахта ҳосилини қабул қилиш жараёнида фойдаланиладиган пахтанинг ташқи кўриниш намуналари (эталон)ни тасдиқлаш бўйича идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур намуналар Ўз МСт 551:2025 “Пахта. Техник шартлар” миллий стандарти талаблари асосида тайёрланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Пахтачилик” кенгаши ишчи гуруҳи, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси, “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, “Боёвут Коттон Техтиле” МЧЖ кластери тизимидаги пахта тозалаш корхонаси ҳамда “Луйс Тех Клустер” МЧЖ мутахассислари иштирок этди. Йиғилиш давомида тайёрланган эталон намуналар атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг амалдаги стандарт талабларига мувофиқлиги муҳокама қилинди. Мутахассислар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниб, 2026-йил пахта ҳосилини қабул қилишда қўлланиладиган пахтанинг ташқи кўриниш намуналари расман тасдиқланди. Мазкур эталон намуналар янги ҳосил пахтасининг сифат кўрсаткичларини ягона мезон асосида баҳолаш, қабул қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ҳамда пахта хомашёсининг сифатини аниқ белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.