2024-йилнинг сўнги иш куни кўтаринки кайфиятда якунланди

Бугун 27-декабр, Миллий марказда 2024-йилнинг сўнги иш куни, кириб келаётган 2025-йилни муносиб тарзда нишонлаш ҳамда дам олиш кунларини оила даврасида мазмунли ўтказиш каби масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Миллий марказ Касаба уюшмаси томонидан ходимларга байрам совғалари тайёрланди.
Кириб келаётган янги йилда барчангизнинг оилангизда тинчлик-ҳотиржамлик устувор бўлсин. Давлатимиз раҳбари қарори билан Янги йил каби оилавий нишонланадиган байрамларни оила даврасида мазмунли ўтказиш учун 6 кунлик дам олиш белгиланди. Бу бежизга эмас, шу дам олиш кунлари фарзандларингиз билан, ота онангиз билан оилавий саёҳатлар қилишнинг айни фурсати. Шундай экан ҳаммага яхши кайфият тилайман. Кириб келаётган янги йил муборак бўлсин - деди Шуҳрат Отажонов.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе