Sayt sinov rejimida işlamoqda: materiallar va tarjimalar hali töldirilmoqda.
Şrift:
Rang:
Mahsulotlar
Sayt xaritasi Kiriş
Gerb

Президент номзоднинг тақдимоти билан танишар экан, Навоийда 2023 йилда ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қўшимча 655 миллиард сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 750 миллиард сўм ресурс…

Президент номзоднинг тақдимоти билан танишар экан, Навоийда 2023 йилда ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қўшимча 655 миллиард сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 750 миллиард сўм ресурс…
ажратилишини таъкидлади. Бундан ташқари, аграр соҳа, ичимлик суви ва автомобиль йўллари лойиҳаларига қўшимча 180 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилди. Бу имкониятлардан фойдаланиб, келаси йил 240 минг аҳоли бандлигини таъминлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди. "2023 йил якуни билан Навоий камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланиши шарт ва зарур", деди давлатимиз раҳбари. Туман ҳокимлари ҳар ой маҳаллий кенгашга маҳалла раислари ва фаоллари олдида ҳисобот бериши таъкидланди. Бундан буён вилоятда Администрация вакиллари иш олиб бориши, улар вилоятда аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни тезкор ечиш масалалари билан шуғулланиши қайд этилди. Facebook|Instagram|Twitter

Manbani Telegramda oçiş

Xatoni ma’muriyatga yuboriş
Rahmat! Xabaringiz yuborildi.