Шрифт:
Цвет:
Карта сайта Войти
Gerb

Жорий йил 20-23 июнь кунлари қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Исроил давлатига ташриф буюрди

Жорий йил 20-23 июнь кунлари қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Исроил давлатига ташриф буюрди
Ташриф давомида делегация томонидан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси билан биргаликда, Исроилнинг қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, олий таълим муассасалари ва йирик компаниялари билан учрашув ва музокаралар ўтказилди. Хусусан; смарт деҳқончилик, геобиологик харита яратиш ва ундан фойдаланиш бўйича қишлоқ хўжалиги кластерлари билан пилот лойиҳаларни амалга ошириш, шўрланиш, қурғоқчилик ва иссиқлик каби стресс омилларга чидамли қилиб ўсимлик уруғларига ишлов бериш орқали шўрланган тупроқларда унувчанлигини оширишга қаратилган стартап лойиҳаларни амалга оширишга келишилди. А. Тураев аниқ суғориш ва ўғитлаш тизими орқали экинларни турли тупроқ шароитларида ўстириш, ҳосилдорликни максимал даражада ошириш, ўсиш даврларини қисқартириш ва сув ва ўғитларни тежаш бўйича самарали тадқиқотлар олиб бораётган “Agrinoze” компанияси вакиллари билан ҳам учрашди.

Открыть источник в Telegram

Отправить сообщение об ошибке администрации
Спасибо! Ваше сообщение отправлено.